Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФАРМОНИ МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН СОҲА ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда демократик тамойиллар, сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, аҳолига холис ва ҳаққоний ахборот етказиш, жамият ва давлат идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, янгиланиш ва инновация жараёнларини кенг ёритиш, ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Есебаев Куатбай Матекович — Қорақалпоғистон ахборот агентлиги бош муҳаррири

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                    Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2019 йил 27 июнь