Халқ ўйинлари фестивали


Қораўзак тумани маданият бўлимида халқ ўйинлари тўгараги аъзолари ўртасида “Миллий халқ ўйинлари ва спорт — маънавиятимиз асоси” шиори остида фестиваль ўтказилди.

Фестивалнинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари А.Джуманиязов, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи А.Палўаниязов ва бошқалар сўзга чиқиб, бугунги кунда миллий санъатимиз, маданиятимиз ҳамда спортга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳақида батафсил тўхталиб ўтишди.

Фестиваль доирасида миллий спорт турларидан белбоғли кураш, кураш ва ўзбек жанг санъати бўйича кўргазмали чиқишлар, миллий халқ ўйинлари намойиш этилди.

Ташкилотчилар томонидан маҳорат дарслари ўтказилиб, иштирокчилар фахрий ёрлиқлар билан рағбатлантирилди.