Хайр-саховат акцияси


Нукус шаҳридаги 10-сонли кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатида “Ҳар бир инсонга меҳр-мурувват кўрсатиш – бурчимиз” шиори остида хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда депутатлар, партия фаоллари мактаб-интернатида ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Шу куни мактаб-интернати ўқувчиларининг И.В.Савицкий номидаги қорақалпоқ давлат санъат музейига саёҳати ташкил этилди.