Хотин-қизлар байрамига бағишланди


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Давр қизлари” танлови бўлиб ўтди.

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” ва 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган танловда университетнинг 9 та факультетида таҳсил олаётган талаба қизлар иштирок этди. Улар сардорлар беллашуви, “Эпли келин керакми, сепли келин” “Замонимизнинг гули ўзингиз қизлар” босқичлари бўйича ўзларининг маҳоратларини кўрсатишди.

Танловда қорақалпоқ филологияси факультети биринчи, жисмоний тарбия факультети иккинчи, табиатшунослик факультети учинчи ўринни эгаллади.

Тадбир сўнгида ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.