Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга бағишланди


Пойтахтимизда жорий йилнинг 21-22 ноябрь кунлари «Хотин-қизлар тадбиркорлиги ҳафталиги» доирасида «Инновациялар ва инвестициялар маҳаллий ҳамда ташқи бозорларда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг самарали усули» мавзусида маҳаллий етук мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилди.

Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган жами 60 нафар хотин-қизларга миллий каштачиликдан фойдаланган ҳолда бош кийимлар, аёллар сумкалари ва бошқа буюмларни тикиш, ишлаб чиқариш ўргатилди. Маҳорат дарслари давомида иштирокчиларга ўз бизнесини йўлга қўйишнинг усуллари, тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.