ЯНГИ ТАРБИЯ МАСКАНИ


Амударё тумани «Тошёп» овул фуқаролар йиғини ҳудудида янгидан «YULDUZCHA-MANGIT» нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсата бошлади. «Ўзсаноат қурилиш банк» томонидан аж

ратилган 250 миллион сўмлик кредит маблағи эвазига, муассаса биносида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Болаларга замонавий педагогик методлар асосида дарс бериш учун бу ерда тўлиқ шароитлар яратилган. Жумладан, ўқув-қуроллари ва янги мебеллар билан жиҳозланган. Ҳозирда жами 50 нафар болажон  муассасада тарбия олибгина қолмасдан вақтларини жуда қизиқарли ўтказишяпти.

М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар.