ЯНГИЛИКЛАРГА ИНТИЛИШ МУВАФФАҚИЯТ ГАРОВИДИР


Нукус шаҳридаги 3-сонли умумтаълим мактабининг «Рус тили ва адабиёти» фани ўқитувчиси Гулжамила Халмуратова 20 йилдан буён ёшларга билим бериб келмоқда. Мактаб жамоаси уни малакали ва изланувчан ўқитувчи сифатида ҳурмат қилади. Зеро, кўплаб ўқувчилари муваффақиятларга эришмоқда.

Хусусан, 2016-2017 ўқув йилида «Билимлар беллашуви»нинг шаҳар босқичида 5-синф ўқувчиси Хумора Нурматова рус тили ва адабиёти фани бўйича 1-ўринни қўлга киритган бўлса, 2017-2018 ўқув йилидаги фан олимпиадасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 9-синф ўқувчиси Зулфия Мамбетова 2-ўринни эгаллади. Унинг бошқа иқтидорли ўқувчилари ҳам нуфузли кўрик-танловлар ва спорт мусобақаларида совриндор бўлишмоқда.

Тажрибали устоз дарслари жараёнида янги педагогик методлардан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратади. Чунки, ҳар бир мавзу ўқувчида яхши таассурот қолдириши зарур.

Г. Халмуратова ўзининг билими, меҳнатсеварлиги туфайли касбидан камол топаётган устоздир.

Суратда: Гулжамила Халмуратова дарс пайтида.

М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.