Япониялик ижодкорнинг фотокўргазмаси


Бердақ миллий музейида япониялик ёзувчи, шоир, педагог ва фоторассом Дайсаку Икеданинг шахсий кўргазмаси очилди.

Дайсаку Икеданинг “Табиат билан суҳбат” номли фотокўргазмасида 70 дан ортиқ асарлар намойиш этилмоқда. Уларда табиат манзаралари, муаллифнинг дунё бўйлаб қилган сафарларидан лавҳалар, шунингдек, Япониянинг сержило табиати акс этган.