Йил якуни сарҳисоби


Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар  ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг Кенгаш  йиғилиши  бўлиб ўтди. Унда Федерация ва унинг  шаҳар, туман  жамиятлари раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди.

Йиғилишда 2018  йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб этилди. Таъкидланишича,  Федерация ва унинг шаҳар,  туман жамиятларига  жами 685 та мурожаат келиб тушган. Шундан 638 та мурожаат ижобий ҳал этилиб, истеъмолчилар фойдасига 1 миллиард 34 миллион 594 минг 594 сўм қайта ҳисобланган.

Тадбирда  Федерациянинг 2019 йилга мўлжалланган режалари ва бюджет параметрлари кўриб чиқилди.