Амударёда IT-маркази иш бошлади


Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернет тармоғидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривож­лантириш вазирлиги ташаббуси билан Амударё туманида ҳам ана шундай ­  IT-марказ ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур IT-марказнинг очилишига бағишлаб ташкил этилган маросимда туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилот вакиллари ва ёшлар иштирок этди. 

Бу ерда ёшларга замонавий рақамли технологиялар, электрон тижорат, дастурлаш асосларини ўргатиш мақсадида компьютер синфлари, ўқув зали ва Play Station хоналари ташкил этилган. Марказ ёшларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.

М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.