«Вақф» фондининг хайрия тадбирлари


Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали томонидан “­Ғамхўр бўлайлик!”  хайрия акцияси ўтказилди.

“Имом эшон Муҳаммад” жоме масжидида бўлиб ўтган тадбирда Нукус шаҳридаги боқувчисидан айрилган 40 нафар етим болаларга, шунингдек, барча туманлардан 160 нафар болаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бу мақсадлар учун фонддан 15 миллион ҳамда ҳомийлар ҳисобидан 5 миллион сўм маблағ ажратилди.

— Кам таъминланган, ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш гўзал фазилатлардандир, — дейди “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Исломбек Тажетдинов. — Акциямизнинг асосий мақсади бугунгидек синовли кунларда боқувчисидан айрилган, етим болаларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш, озгина бўлса ҳам уларга қувонч улашишдан иборат.

Шу куннинг ўзида маҳсулотлар республикамизнинг барча туманларига етказиб берилди.