Депутат ёрдами билан кўприк таъмирланди


Хўжайли туманидаги “Шағалакўл” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси шу ердан ўтувчи коллектор (захкаш) устига ўзбошимчалик билан қурилган кўприк ҳолати бўйича шу ҳудуддан сайланган депутат Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи раҳбари Юлдаш Матниязовга мурожаат қилишди.

Депутат ҳудуд аҳолисининг муаммосини қонун доирасида ўрганиб чиқди. Натижада кўприкда йирик таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

— Ҳудудимиздаги 978 та  хўжаликда 5433 нафар киши истиқомат қилади, — дейди “Шағалакўл” МФЙ раиси Қоблан Асаматдинов. — Аслида бу кўприкни шу ерлик аҳоли захкашнинг нариги томонидаги 4-сонли мактабга болаларнинг қатнаши учун ўзлари қурган эди. Куз-қиш мавсумида, яъни ёғин-сочин, қорли кунларда бу  ердан юриш қийинчилик туғдиради. Шу боис, аҳоли депутат Ю.Матниязовга ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Муаммолари ижобий ечим топган ҳудуд аҳолиси ўз ­навбатида депутат ҳамда туман ҳокимидан миннатдор.