Импорт маҳсулотлари сифати назорат қилинмоқда


Нукус шаҳри Ташқи иқтисодий алоқа божхона постида Туркия давлатидан келтирилган 10 тонна апельсин, 10,8 тонна мандарин маҳсулотлари карантин назоратидан ўтказилган.

— Лаборатория хулосасига кўра, мандарин маҳсулотида Aonidiellaauranatii- қизил померанец қалқондори зараркунандаси аниқланди ва метил-бромид кимёвий препарати билан фумигация ишлари бажарилди, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси агроном-инспектори Т.Қайпов. Зарарсизлантириш тадбирлари олиб борилганидан сўнг маҳсулотнинг фитосанитар софлиги таъминланиб, ички бозорларга чиқаришга рухсат берилди.