Коррупцияга қарши тизимли равишда курашамиз


Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси маълумотларига қараганда, сўнгги йилларда божхона органлари фаолиятида коррупцияга қарши кураш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, божхона ходимларининг ўз ишини  ҳалол, виждонан, масъулият билан адо этиши юзасидан мунтазам равишда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

— Бугунги кунда давлат божхона қўмитаси томонидан божхона органларида тадбиқ этилган 54 та ахборот тизими ҳамда 25 та интерактив хизмат божхона органларининг иш самарадорлигини ошириш билан бир қаторда, тизимда коррупция иллатига қарши курашиш ва унинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда, — дейди божхона бошқармаси мутахассиси Ю.Қудиярова. — Бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хафвсизлиги бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида мавзу юзасидан 12 марта маъруза ҳамда профилактик суҳбатлар ўтказилди.