Коррупция масалалари муҳокама этилди


Ўзбекистон Либерал  демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Қораўзак туман тиббиёт бирлашмасида ­Президентимизнинг жорий йил 29 июндаги фармонида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда фармоннинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилиб, коррупция жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатувчи иллат эканлиги, бунга қарши барча бирдек курашиши, айниқса, мутасадди раҳбарлар бу борада янада масъулиятни кучайтириши лозимлиги таъкидланди.

Коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар ва уни бартараф этиш йўллари бўйича иштирокчилар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилди, — дейди ЎзЛиДеП ­Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бўлими бошлиғи Қ.Бекназаров.

Бу каби учрашувлар Қўнғирот, Шўманой, Қонликўл ­туманларида ҳам ўтказилди.