Кузда пила етиштираётганлар


Беруний тумандаги Ибн-Сино маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Норгул опа Алламова тажрибали пиллакорлардан.

У қарийб 20 йилдан буён пилла етиштириб, оилавий анъанани давом эттириб келмоқда.

— Соҳага берилаётган эътибор боис пиллачилик тармоғи ривожланиб бормоқда, — дейди “Беруний агропилла” масъулияти чекланган жамияти раиси Муҳаббат Аннамуратова. —  Жорий йилда 1635 нафар касаначи билан шартнома тузилган бўлса, улардан 1200 нафари аёллар, 125 нафари ёшлардан иборат. Шундан 18 нафари “Темир дафтар”га кирган оила аъзолари ҳисобланади. Улар мавсум давомида 4 маротаба пилла етиштирилиб, ҳозирги куз фаслида ҳам пиллачилик билан шуғулланди. Туманимизда 135 тонна пилла топшириш режаси ортиғи билан бажарилди. Қолган мавсумларда яна 10 тонна пилла топширилди. Илғор пиллакорлар 7-8 миллион сўм атрофида даромад олмоқда.