Масалалар илмий-амалий жиҳатдан муҳокама этилди


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида юртимизда хотин-қизларни куч ишлатиш ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенглиги масалаларига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда маърузачилар томонидан юртимизда сўнгги йилларда гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш ­борасидаги ишлар бир нечта йўналишларда, жумладан, ­хотин-қизлар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, хотин-қизларни ҳимоя қилишнинг институционал асосларини мустаҳкамлаш ва ­бошқа йўналишларда олиб борилаётганини таъкидлашди.

Конференцияда иштирокчилар ўз таклифларини билдирди ва қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. 0440\u0430\u0437\u0440\u0435\u0448\u0435\u043d\u0438\u0DZ��\