Муаммолар «маҳаллабай» ўрганилди


Элликқалъа тумани  ҳокимлигида  муаммоларни “маҳаллабай” кесимида ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Туман ҳокими, сектор раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари ва тегишли масъуллар иштирокида ўтказилган тадбирда тумандаги ишчи гуруҳлар томонидан уйма-уй юриш орқали ўрганилган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан фикр –мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, тумандаги “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг яшаш шароитлари, бугунги кунда уларни қийнаб келаётган муаммоларни самарали ҳал этиш мақсадида «маҳаллабай» йўл хариталарини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.