Мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди


ЎзЛиДеП Нукус туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда ­Президентимизнинг 2019 йил 7 мартдаги қарорининг банклар томонидан ижро этилиши, банклар томонидан ажратилаётган кредитлар, аҳолига сифатли алоқа хизматини кўрсатиш бўйича туман телекоммуникация тармоғида ўтган 8 ой мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.

  Жумладан, “Халқ банк”и туман филиали томонидан шу йилнинг ўтган даври мобайнида аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида жами 3 млрд.692 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.  Шунингдек, филиал томонидан доимий иш ўрнига эга фуқаролар учун жами 2 млрд. 321 млн. сўмдан ортиқ тижорат кредитлари, жумладан, истеъмол, микроқарз, автокредит, пенсия, овердрафт ҳамда НАНО (онлайн) кредитлари берилаётгани таъкидланди. Ҳозирги кунда интернетдан фойдаланувчилар сони 1335 нафарга етди.

Йиғилишда маълумотлар юзасидан фикр-таклифлар билдирилиб, тегишли қарор қабул қилинди.