Нукус гарнизонида соғломлаштириш акцияси


Нукус гарнизонида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида “Соғ танда – соғлом ақл” шиори остида 5000 қадам соғломлаштириш тадбири ўтказилди. Унда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳам иштирок этди.

Нукус шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида ўтказилган тадбир давомида иштирокчилар гарнизон ҳарбий оркестрининг шўх-шодон наволари остида бирдамликда масофани пиёда босиб ўтишди.

Жисмоний ва маънавий фаолликни тарғиб қилувчи мазкур тадбир иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кўмагида ўтказилди.