Онлайн конференция


Чимбой туманида Президентимизнинг шу йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан ҳудудий конференцияси бўлиб ўтди.

Онлайн конференция “Янгиланган Ўзбекистоннинг ривожланишида  маданият ва санъатнинг ўрни” ­мавзусида ўтказилиб, унда туман Маданият бўлимларига қарашли марказлар фаолиятининг иш самарадорлигини ошириш, уларни етук кадрлар билан ­таъминлаш, ёшларни марказлардаги тўгаракларга жалб этиш, маданий мерос объектларини тарғиб этиш бўйича атрофлича сўз юритилиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.