Пиротехника воситалари олиб қўйилди


Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Беруний тумани Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Миллий гвардия, Миллий хавфсизлик хизмати билан биргаликда пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига қарши оператив тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро М.Ш. хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган 115200 дона “Британик” ва “Трения” пиротехника воситаларини “шартли харидор”га 28 миллион сўмга сотаётган пайтида қўлга олинди.  

Ҳозирги пайтда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.