Сайёр қабул ўтказилди


Қонликўл туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва O’zLiDeP Қонликўл туман Кенгаши ҳамкорлигида сайёр қабул ўтказилди. 

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, унда белгилаб берилган устувор вазифалар, айниқса тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга янада қулайлик яратиш мақсадида 105  та лицензия ва рухсатнома турларининг  бекор қилиниши, 115  таси бўйича эса тартиб-қоидалар соддалаштирилиши,  20  мингта тадбиркорнинг 400  миллиард сўмлик ер ва мол-мулк солиғини тўлаш муддатини яна бир йилга узайтирилиши хусусида батафсил маълумот берилди.

Сайёр қабулда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти солиқ ва кредит олиш масаласида бўлиб, мутахассислар бу борада  ўз маслаҳатларини беришди.