Сенатор маҳаллада учрашув ўтказди


Олий Мажлис Сенати аъзоси Гулистон Аннақиличева Нукус шаҳридаги “Жийдели Байсын” ҳамда “Амударё” МФЙда бўлиб ўз сайловчилари билан учрашди.

Фуқаролар билан бўлган мулоқотда Сенатор Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ҳамда жамоатчилик муҳокамасига ҳавола этилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини” Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мус­таҳкамлаш йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳаси тўғрисида батафсил тўхталди.

Йиғилиш доирасида фуқароларнинг мурожаатлари ҳам тингланди. Хусусан, йўллар аҳволи, газ, электр таъминотидаги узилишлар, ижтимоий ҳимоя, фарзандларини ­болалар боғчасига жойлаштириш, ишсизлик, уй-жой масалалари юзасидан муаммолар кўтарилди

Сенатор фуқаролар ­томонидан билдирилган 15 та муаммонинг ҳал қилинишини  ўз назоратига олди.

Қ.Х.А.