Солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар


Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бош­қармаси томонидан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар шунингдек, “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини тадбиркорлар ҳамда кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида семинар ташкил этилди.

 Тадбирда соҳа мутахассислари, тадбиркорлар ҳамда ­оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарда мутахассислар томонидан Солиқ кодексига киритилган асосий ўзгартиш ва қўшимчалар, 2021 йилдаги солиқ қонунчилигидаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Жумладан, қўшимча қиймат солиғини тўловчи (ҚҚС) корхоналар доирасини кенгайтириш ва ҚҚС занжири узилишининг олдини олиш мақсадида тушим ўлчамидан қатъий назар алкоголь маҳсулотларини, шунингдек, пивони чакана сотиш бўйича савдо шаҳобчалари, бозор ва савдо комплекс­лари ҚҚС тўловчи корхоналар ҳисобланиши белгиланган.