Тадбиркорларга янги имкониятлар


Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси ташаббуси билан прокуратура ходимлари иштирокида Беруний туманида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг катта ёрдамчиси М.Нуратдинов ва бошқалар сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ 2021 йилнинг 30 июнь санасига қадар чет давлатлардан импорт қилинганида божхона божидан озод қилинган товарлар рўйхати билан яқиндан таништириб ўтишди. 

Божхона соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши, тадбиркорлик субъектларига яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, учрашувда янги йил байрами вақтида авж оладиган пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳолатларга тўхталиб ўтилди.