Тадбиркорлар сафи ортмоқда


Сўнгги йилларда аҳолига хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш каби соҳалар билан шуғулланаётган тадбиркорлар сафи тобора кенгаймоқда.

Қонликўл туманидаги «Ниятулла» оилавий корхонаси раҳбари Ниятулла Жумамуродов ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш йўналишида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган.

– 2018 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалининг стоматология факультетини тамомлаганимдан сўнг, туманимизда стоматология хизматини ташкил қилишни мақсад қилдим, – дейди Ниятулла Жумамуродов. – Бу борада ёрдам сўраб туман ҳокимлигига мурожаат қилдим. Мурожаатим тегишли тартибда кўриб чиқилиб, 2020 йилда бино қурилиши учун 6 сотих ер майдони ва «Халқ банки» томонидан 500 миллион сўмлик имтиёзли кредит ажратилди.

Бугунги кунда корхонада 8 нафар тиббиёт ходими фаолият юритмоқда. Даволаш ускуна ва жиҳозлари Германия ва Корея давлатларидан олиб келинган.

М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.