Тадбиркор ёшлар билан учрашди


O’zLiDeP Қонликўл туман Кенгаши томонидан  ёшларни касбга, тадбиркорликка йўналтириш мақсадида “Тадбиркор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Унда партиянинг туман Кенгаши ходимлари, мутасадди ташкилот вакиллари, тадбиркорлар ва ёшлар иштирок этди.

Учрашувда ёш тадбиркор Камилжан Джуманиязов “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида ёшларга  маҳорат дарсини ўтди.

Тадбиркор К.Джуманиязов 2012 йилдан буён “Наўризли Истам” фермер хўжалигини бошқариб келмоқда. Шунингдек, аҳолига маиший  хизмат кўрсатиш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида бир қанча тадбиркорлик субъектларини ҳам йўлга қўйган. Ҳозирги кунда 80 нафар аҳолини иш билан таъминлаган.

Тадбиркорнинг келажакдаги режалари кўп. Тадбиркорликка қизиқиши бор, ўз бизнес лойиҳасини бошламоқчи бўлган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.