Тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун моҳиятини аҳоли ва ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Мана шундай тадбирлардан бири Тўрткўл туманида бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Ижтимоий фанлар» кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор А. Мухторов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Банк иши» кафедраси профессори, иқтисод фанлари доктори Ж.Исаев, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Б.Утемуратов, туман ҳокими ўринбосари Х.Матназаров, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси раҳбари Ж.Сеттиевлар сўзга чиқиб, Мурожаатноманинг мазмун –моҳияти, унда белгиланган устувор вазифалар, ёшлар ҳаётига оид муҳим масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.