Театр томошалари ҳафталиги


Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театрида «Театр томошалари ҳафталиги»нинг очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирда театр директори П.Айтмуратов,Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари халқ артисти Р.Сапарова, Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси У.Ўтегенова, шоира Ш.Пахратдиновалар сўзга чиқиб, йиғилганларни Наврўз байрами, шунингдек, ҳафталикнинг очилиши билан қутладилар.

Таъкидландики, халқимиз жумладан, ёшларимиз орасида миллий маданиятимиз ва театр санъатини кенг тарғиб қилишда, уларни саҳна асарлари билан яқиндан ­таништиришда мазкур ҳафталик алоҳида аҳамиятга эга. Тадбир давомида театр мухлислари фақат спектаклларни томоша қилиб қолмасдан, турли мавзулардаги давра суҳбатлари, таниқли театр санъати усталари билан учрашув кечаларида иштирок этишади.

Шу куни томошабинлар инглиз драматурги Рей Куниднинг « Қора дипломат» спектаклини томоша қилишди.