«Тез ёрдам»дагилар ғолиб бўлишди


Ҳар йили юртимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.

Касб байрами муносабати билан Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси бўлими ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича “Касаба уюшмаси қўмитаси кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақа якунида “Тез ёрдам” бўлимининг “Чақмоқлар” гуруҳи биринчи ўринни эгаллашди.

Шунингдек, мусобақада “Энг чаққон ҳужумчи”, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ёши катта ўйинчи” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.