Туман ҳокими ҳудуд аҳолиси билан учрашди


Қонликўл туман ҳокимияти ахборот хизматининг маълум қилишича, туман ҳокими А.Ибрагимов ­марказдан олисда жойлашган “Қосжап” овул ­фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудуд аҳолиси билан учрашди.

Мутасадди муассаса, ташкилот ва идоралар вакиллари, сектор раҳбарлари иштирок этган мазкур учрашувда ичимлик суви, ҳудудда жойлашган кўприкнинг таъмирталаб ҳолати, тиббий хизмат, шунингдек, ҳудуддаги 64 та хонадон Амударёнинг муҳофаза зонасида жойлашганлиги сабабли уйларнинг кадастр ҳужжатлари йўқлиги каби муаммоларга эътибор қаратилди.  

Учрашувда мазкур муаммоларга ижобий ечим топиш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.