Фермер хўжалиги Даниядан яна 200 бош наслли мол олиб келади


Нукус тумани “Кердер” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Qoniratbay Mexri” фермер хўжалиги наслли чорва молларини кўпайтиришга ихтисослашган.

Хўжаликда 473 бош йирик шохли қорамол боқувда. Яқин кунларда Даниядан яна 200 бош наслли мол олиб келиниши режалаштирилган. Ушбу мақсадда хўжалик аъзолари чорва комплексини таъмирлаш, куз-қиш мавсумига озуқа базасини яратиш ишларини олиб бормоқда.

Хўжалик қошида ташкил этилган сутни қайта ишлаш цехида бир кеча-кундузда 3 тонна сут қайта ишланмоқда. Цехда 20 нафар ишчи меҳнат қилади. Улар тайёрлаётган қатиқ, сметана, творог, айрон, йогурт каби сифатли сут маҳсулотлари Нукус шаҳри ҳамда қўшни туманлар савдо нуқталари орқали аҳоли дастурхонига тортиқ этилмоқда.

М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.