Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари ўн саккизинчи сессияси


Шу йилнинг 6 ноябрь куни халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Сессияда шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шаҳар инфратузулмасини, архитектура-маданий қиёфасини яхшилаш, бугунгидек коронавирус пандемияси шароитида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва ҳаёт фаровонлигини ошириш, айниқса, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни самарали юритиш орқали ёрдамга муҳтож, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ва ёшларнинг ролини ошириш, бандлигини таъминлаш бўйича келгусидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Сессияда шу кунга қадар “Титан цемент” МЧЖ Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси бош директори, Нукус шаҳар “Титан ДС3” МЧЖ раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган Панаев Утемурат Бердимуратович Нукус шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

Ўз навбатида У.Панаев ўзининг бор билими ва тажрибасини кундан кунга чирой очаётган Нукус шаҳрини янада ривожлантириш, аҳоли ҳаёт фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг мурожаатларини тинглаб, уларни ижобий ҳал этиш, тадбиркорларга қулай ­шароитлар яратиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга сафарбар этишини ­таъкидлади.

Шунинг билан халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари ўн саккизинчи сессияси ўз ишини якунлади.

* * *

Қораўзак туман Кенгашининг навбатдан ташқари йигирма иккинчи сессияси

Шу йилнинг 7 ноябрь куни халқ депутатлари  Қораўзак туман Кенгашининг навбатдан ташқари йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Сессияда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳудуд аҳолисининг ҳаёт даражасини яхшилаш, туманда чорвачиликни ривожлантириш, бу борада фаолият юритаётган тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Сессияда шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Утамбетов Узақберген Тилеўимбетович Қораўзак тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

 У.Утамбетов ўзига билдирилган ишончни оқлаш, билим ва тажрибасини туманни ривожлантириш, айниқса, коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимоя­га муҳтож аҳолини моддий қўллаб-қувватлаш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринларини яратишга сафарбар этишини билдирди.

 Шунинг билан халқ депутатлари  Қораўзак туман Кенгашининг навбатдан ташқари йигирма иккинчи сессияси ўз ишини якунлади.

* * *

Чимбой туман Кенгашининг навбатдан ташҚари ўн бешинчи сессияси

Шу йилнинг 7 ноябрь куни халқ депутатлари  Чимбой туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Сессияда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, туман аҳолисининг ёрдамга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини орттириш ва чет давлатларда ишлаб, коронавирус пандемияси сабабли қайтиб келган фуқароларни ишга жойлаштириш, ёшлар ва  хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш каби муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Сессияда туман ҳокими лавозимига шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ­Раисининг Молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири лавозимида фаолият юритган Тажетдинов Айбек ­Алтинбекович номзоди тавсия этилди.

Сессияда Тажетдинов Айбек Алтинбекович Чимбой тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди ва ўзининг бор билими,  тажрибасини туманни ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, туманда камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва уларга қулай шароитлар яратиш, муаммоларни ижобий ҳал этишга сафарбар этишини таъкидлади.

Шунинг билан халқ депутатлари  Чимбой туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн бешинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгесининг ахборот хизмати.