Хотин-қизлар давлат эътиборида


Амударё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида “Хотин-қизлар дафтари”нинг юритилишига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинар иштирокчиларига “Хотин-қизлар дафтари”га киритилганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ёрдам бериш юзасидан таклифлар берилди.

Жорий йилда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими таклифи билан 2 нафар қиз давлат гранти асосида олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиниб, талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди.

Тадбирда бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича фикр-таклифлар билдирилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.