Хотин-қизлар муаммолари ўрганилди


Чимбой туманида ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий суди раиси А.Адилов, туман Фуқаролик суди, Иқтисодий ишлар бўйича суди судьялари, 4 та сектор раҳбарлари, туман ҳокимияти вакиллари шунингдек, мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир доирасида тумандаги фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан суҳбат ўтказилиб, уларга зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 

Шунингдек, хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланиб, айрим мурожаатлар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Вақт талаб қиладиган мурожаатлар ижроси тегишли мутасадди раҳбарлар томонидан назоратга олинди.