Яна еттита оилага ёрдам кўрсатилди


Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бугунги кунда ўз самарасини бермоқда.

ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ахборот хизмати маълумотларига қараганда, кегейлилик ЎзЛиДеП фаоли, “Аллаяр қанли” МЧЖ раҳбари Азизбек Қўйлибаев ҳам пандемия сабабли эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бериб келмоқда. Жумладан, яқинда  тадбиркор томонидан  тумандаги “Бахитли” МФЙ да истиқомат қилувчи, болалигидан ногирон, кам таъминланган ҳамда эҳтиёжманд еттита оиланинг ҳар бирига 200 минг сўм миқдоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бу каби хайрия тадбирлари давом этмоқда.