Ёзувчи билан онлайн суҳбат


Халқ таълими вазирлигига қарашли Республика ­Болалар кутубхонаси томонидан Ёзувчилар уюшмаси масъул котиби, “Шуҳрат” медали соҳиби Бекназар ­Ерназаров билан ZOOM видео дастури орқали онлайн учрашув ўтказилди.

Унда кутубхона ходимлари, ўқувчи-ёшлар ҳамда ўқитувчилар иштирок этди.

Б.Ерназаровнинг илк асарлари 1970 йилларда матбуотда эълон қилинган бўлиб, бугунги кунга қадар унинг “Оқ қуш”, “Минг қизнинг ошиғи”, “Тонг отганда”, “Давр нафаси”, “Пульс излаган бола” ва бошқа ўнга яқин китоблари нашр этилган. У “­унча”, “Қалдирғоч” журналлари, шунингдек, “Қарақалпақстан” нашриётида муҳаррир сифатида фаолият юритган. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда Ўзбекис­тон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмалари аъзоси. 2016 йили “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

 Учрашув китобхонларда катта қизиқиш уйғотди.