Ёш бахшилар танлови


Нукус шаҳридаги 22-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида II халқаро бахшичилик санъат фестивали олдидан “Бахшилар сози” мавзусида ёш бахшиларнинг республика танлови бўлиб ўтди.

Танлов Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон бўлими ҳамда “ATIYAJ -GULZAR” масъулияти чекланган жамияти билан биргаликда ташкил этилган бўлиб, унда республикамиздаги 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган бахшилар иштирок этди.  

Танлов якунида ғолиблар билан бир қаторда “Энг яхши достон ижрочиси”, “Энг яхши маҳоратли қўшиқ ижрочиси”, “Энг яхши эркак бахши овози учун” каби кўплаб номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.