Ҳар бир мурожаат назоратда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманидаги Халқ қабулхонасига тумандаги Маданият маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Қият овулида яшовчи фуқаро Светлана Қорабоевадан ичимлик сувидаги муаммолар юзасидан мурожаат келиб тушди.

Мазкур мурожаат назоратга олиниб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда овул аҳолисининг муаммосини ҳал этиш чоралари кўрилди. Натижада, Қият овулига 1,7 километр ичимлик суви тармоғини тортиш бўйича жами 275,6 миллион сўмлик ишлар олиб борилмоқда. Қурилиш ишлари якунлангач 22 хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади.

–Жорий йилнинг бугунги кунига қадар аҳолидан 182 та  масала бўйича 178 та мурожаат келиб тушди, – дейди  туман Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Рашид Есемуратов. – Шундан 117 таси ҳудуддаги ташкилотларга, 36 таси юқори ташкилотларга юборилиб, 29 таси туман Халқ қабулхонасида кўриб чиқилди.