Ҳоким 17 нафар ўқувчига велосипед совға қилди


Юртимизнинг барча ҳудудларида Наврўз байрами  кўтаринкилик билан нишонланди. Байрам сайлларида халқимизнинг урф-одат, анъаналари яна бир бор ўз ифодасини топди.

Мана шундай байрам тадбири Нукус туманининг энг чекка ҳудудларидан бири, «Кердер» овул фуқаролар йиғинидаги «Қизил уй» овулида ҳам ўтказилди.

Сайлда туман ҳокими О.Уснатдинов иштирокчиларни Наврўз билан табриклаб, туманидаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактабига олисдан қатнайдиган  17 нафар ўқувчига ҳокимлик томонидан велосипед совға қилди.

Сайлда миллий урф-одат ва қадриятларимизни акс эттирувчи концерт дастури намойиш қилинди.