Муаммо ижобий ҳал қилинди


Қонликўл туманидаги “Хўжа” овулида 711 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Аммо овул аҳолисини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммо бу кўприк масаласи эди.

Ёғочдан ясалган кўприк хавфли бўлсада, одамлар фойдаланишга мажбур эди. Айниқса, болаларнинг мактабга қатнашида қийинчилик туғдираётган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Қуўандиқ Ешмуратов муаммони атрофлича ўрганиб чиқди ва овулдаги эски кўприк янгисига алмаштирилди. Шундай қилиб, аҳолини қийнаб келаёт­ган муаммо халқ вакили ёрдамида ижобий ҳал қилинди. Эндиликда, мазкур кўприкдан нафақат мактаб ўқувчилари, балки барча хавф-хатарсиз фойдаланиш имкониятига эга бўлди.