Ёшлар фестивали тадбирлари


Нукусда Ёшлар фестивали доирасида мини футбол, веломарафон бўйича шаҳар ҳокими кубоги учун мусобақалар ва ёш ошпазлар танлови бўлиб ўтди.

 Нукус шаҳар ҳокимлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси футбол ассоциацияси томонидан ҳамкорликда ташкил этилган мини футбол мусобақасида олий таълим муассасаларидан 8 та жамоа иштирок этди. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети жамоаси бош совринни қўлга киритди. Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти жамоаси иккинчи, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек тадбирда веломарафон ҳамда “Ёш ошпазлар” танлови бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. 

Тадбир якунида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Н.Ерлепесов, Нукус шаҳар ҳокими У.Панаевлар сўзга чиқиб, ғолибларни қутлади. Уларга ташкилотчилар томонидан диплом, қимматбаҳо сов­ғалар топширилди.