Ёзувчилар мактабларга китоблар совға қилишди


“Ўзим ўқиган мактабимга менинг китоб совғам” акциясини қўллаб-қувватлаган бир гуруҳ ёзувчи-­шоирлар ўзлари таҳсил олган мактабларда бўлиб, китоблар тақдим этишди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси, Қорақалпоғистон халқ шоири Кенесбой Каримов Чимбой туманидаги 7-сонли умумтаълим мактабида бўлди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси мактаб кутубхонасига 25 номдаги 100 дан ортиқ китоб совға қилди.

Шунингдек, “Тынышлық сақшысы”  газетасининг бош муҳаррири, шоир Жуманияз Ўтениязов ва “Қарлығаш” журналининг бош муҳаррири, ёзувчи Бекназар Ерназаровлар ­Тахтакўпир туманидаги 11-сонли умумтаълим мактабида ёш китобхонлар билан учрашди.

Тадбир сўнгида меҳмонлар томонидан мактаб кутубхонасига 25 номдаги 100 дан ортиқ бадиий китоблар ­совға қилинди.