Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Нукусдаги Республика силга қарши курашиш болалар санаториясида маҳаллий тиббиёт ва фармацевтика муассасалари учун кўргазмали семинар ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Аккредитация ва лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Гулямов “Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси-тиббиётнинг янги босқичи” мавзусида маъруза қилди.
Тадбир Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлардан келган дори воситалари, тиббий техника ва буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган 35 та фирманинг маҳсулотларини таништиришга бағишланган кўргазма билан давом этди.