Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоатчилик комиссияси томонидан ўтган йили амалга оширилган ишларнинг якуни ва жорий йилда белгиланган вазифалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган “Ҳаракатлар стратегияси, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда ННТларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги Давлат грант-танловларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси, С.Турманов бошқариб борди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди 2019 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари орасида муҳим ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларни тақдим этиш, шунингдек, “Ҳаракатлар стратегияси, “ Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурини бажаришда ННТларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш” мавзусида Давлат грант-танловларига республикамиздаги нодавлат-нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаол қатнашишини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.