Битирувчиларга сертификатлар топширилди


Яқинда Шимоли-ғарбий ҳарбий округнинг Нукус гарнизонида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ­ишлар органлари ихтисослаштирилган ўқув-амалий курсининг навбатдаги битирувчиларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўмондонининг биринчи ўринбосари Қ.Зоидов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Р.Хатамов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири А.Темирханов, битирувчилар номидан Беруний тумани Ички ишлар бўлимининг профилактика инспектори Р.Ражаббаев сўзга чиқиб, Ўзбекис­тон Республикаси Президенти ­Ш.Мирзиёев раҳбарлигида юртимизда жамоат хавфсизлигини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, халқимизнинг тинч-тотув турмушини таъминлашда янгидан ташкил этилган ўқув-амалий курсининг аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтишди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси С.Турманов иштирок этди.