Нукусда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Р.Хатамовнинг фуқаролар билан сайёр қабули бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси томонидан ташкил этилган тадбирда Ички ишлар органлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Шу каби сайёр қабуллар Қўнғирот, Тўрткўл, ва Чимбой туманларида ҳам бўлиб ўтди. Тадбир давомида жами 156 нафар фуқаро қабул қилиниб, шундан 22 нафар фуқаронинг мурожаати шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. 54 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Муддат талаб этиладиган мурожаатлар ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан ҳар томонлама ўрганиб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.
Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси раҳбари Ҳ.Халимов иштирок этди.