Тарихий ёдгорликларни асрашга бағишланди


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими ташаббуси билан “Моддий-маданий, археологик ёдгорлик объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни ривожлантириш масалалари” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими раиси, академик Н.Айимбетов ва ­бошқалар сўзга чиқиб, соҳада амалга оширилаётган ишларнинг натижалари ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, конференцияда археология ёдгорликларини тадқиқ қилиш, сақлаш ва улардан фойдаланишдаги муаммолар, Қорақалпоғистонда туризмни ривожлантириш масалалари ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда тарихий-маданий ёдгорликларнинг ўрни ҳақида маърузалар тингланди.

Тадбирда таъкидланганидек, 2019 йилда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 184 маданий мерос объект­ларини хатловдан ўтказиш режалаштирилган.

Конференция якунида иштирокчилар учун Хўжайли туманидаги Миздахкан тарихий ёдгорликлар комплексига ва Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғис­тон бўлимида жойлашган Жанубий Оролбўйи археологик музейига саёҳат уюштирилди.