ИМТИЁЗ ВА НАТИЖА


Нукус шаҳрида «Ёшлар-келажагимиз» Давлат дастури ижросини таъминлаш борасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудда 58 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, ишчи гуруҳлар томонидан хонадонларга кирилиб, ёшлар билан мунтазам суҳбатлар ўтказиб келиняпти. Хусусан, ўз тадбиркорлигини бошлаш учун кредит маблағларини олишда ёрдам сўраган ёшларга ҳудудий банклар томонидан имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.

Ёш тадбиркор Ажинияз Қуўатов 2018 йил  сентябрь ойида қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида «IDEAL BARAKA NUKUS» масъулияти чекланган жамиятини ташкил қилди. Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ёрдами билан  “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банки Нукус филиали томонидан жами 500 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағи янги ускуналар сотиб олиш учун ажратиб берилди.

— Бугинги  кунда корхонамизда ёғоч ва темирдан  бир неча турдаги эшиклар ишлаб чиқарилмоқда. Корхонамизда жами 15 нафарга яқин ёш йигитлар меҳнат қилишмоқда. Ишчилар учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Ишлаб чиқарган маҳсулотларимиз маҳаллий аҳоли ва қурилиш корхоналарига сотиляпти. Келгусида корхонамизни янада кенгайтириш мақсадида, мебел ишлаб чиқариш цехини  ва қўшимча меҳмонхона хизматини йўлга қўйиш режалаштирилган, — дейди Ажинияз Қуўатов.

М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.